"Ювентус" ва "Милан" ўртасида сенсацион трансфер алмашинуви кутилмоқда
Италия футболида йирик трансфер айирбошлаш ҳикояси қайд этилиши мумкин. Туриннинг "Ювентус" ва Миланнинг шарафини ҳимоя қилувчи "россонерилар" ўртасида катта келишув муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда Италиянинг етакчи спорт нашрларидан бири — "Sportmediaset" хабар берди.
Маълумотларга кўра, "Ювентус" клуби "Милан" ҳимоячиси Фикаё Томорини ўз сафига қўшиб олиш ниятида. 27 ёшли англиялик футболчи ўтган мавсумда 35 та учрашувда майдонга тушиб, барқарор ўйини билан кўпчиликнинг эътиборини қозонганди. Читать дальше...